Поиск
RUUZ

Общество

Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли қурилади

Президент ўзининг 5 йиллик дастурига кўра Хоразмга қанча маблағ ажратилиши ҳақида гапирди.

200views8replies
0

t.me/uzlidep

Шавкат Мирзиёев Хоразмдаги сайловчилар билан учрашувда ўзининг 5 йиллик дастурига кўра қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.
Унга кўра, ушбу даврда Хоразмни ривожлантиришга 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Қайд этилишича, Урганч шаҳри бўйлаб янги троллейбус ҳалқа йўли ҳам қурилади.
Шунингдек, президент пойтахт ва вилоят ўртасидаги авиақатнов ҳақида сўз олди.
“Тошкент шаҳридан Нукус ва Урганч шаҳарларига авиачипта нархининг 25 фоизини бюджетдан субсидиялаш тартибини жорий қилдик. Натижада, авиачипта нархлари 33 фоизга арзонлаб, аҳоли учун қулайлик яратди ва нарх 618 минг сўмдан 416 минг сўмга тушди. Ушбу имтиёзни яна икки йилга узайтирамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
200views8replies
0

Комментарии