• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 июля 2021

Тўрт фуқарони ишга киритмоқчи бўлган ОКМК ходими қўлга олинди

У "Калмакир" конида иш топишда ёрдам бериш учун $6 минг талаб қилди.

827
0
Бош прокуратура департаменти

Оҳангарон туманида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган "Олмалиқ тоғ металлургия комбинати" АЖ фабрикаси ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Оҳангарон тумани ОКМК ишчиси А.И. Ж.Р. ва яна 3 нафар фуқарони "Калмакир" конига ишга киритиб қўйиш эвазига $6 минг сўраган.

У сўралган пулларнинг $1 600 ни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

827
0