• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 июня 2021

Тошкентда ТДЮУга $10 мингга ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди

У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мижозни ўқишга киритишини айтган.

1305
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, фуқаро М.О. мижознинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш учун $10 минг талаб қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

1305
0