Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда сохта брендли кафе эгаси жаримага тортилди

Кафе машҳур бренд номи остида рухсатномасиз ишлаган.

752views0replies
0

Интеллектуал мулк агентлиги

Интеллектуал мулк агентлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги умумий овқатланиш шохобчасида SUBWAY товар белгисидан бренд эгасининг розилигисиз фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Шундан сўнг, тадбиркорга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, суд тартибида жарима ундирилди.
“Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, товар белгисидан рухсатсиз фойдланиш орқали айрим “уддабуронлар” бошқа тадбиркорларга моддий зарар етказади, кўп ҳолларда имижларига ва тўплаган обрўсига путур етказади” , - дейди Интеллектуал мулк ҳуқуқлари соҳасида мониторинг бўлими бошлиғи Бегзод Рўзиев.
752views0replies
0

Комментарии