• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 сентября 2021

Тошкентда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миробод тумани, Чимкент кўчасидаги дарахт кесилишига изоҳ берди.

948
0
t.me/tashkent_away

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига пойтахтнинг Миробод тумани, Чимкент кўчасида ноқонуний дарахт кесилиши бўйича ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушган. 

Давлат инспекторлари олиб борган ўрганиш давомида туман ҳудудида табиий омиллар таъсирида касалланган, қуриб қолган ҳамда инсон соғлиги ва ҳаётига хавф туғдирувчи дарахтлар кесилганлиги аниқланган. Унга мувофиқ, ҳужжатлар қонуний тарзда расмийлаштирилиб, тегишли хулоса олинган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесишга мораторийни 2024 йилгача узайтирилишини маълум қилганди.

948
0