• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 августа 2021

Тошкентда дориларни қарийб $18 мингга ноқонуний сотаётган икки шахс ушланди

Улар коронавирусни даволашда талаб юқори бўлган дориларни 650-900 минг сўмдан, бошқаларини $410 доллардан пулламоқчи бўлган.

760
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида М.Б. бошқа бир фуқарога Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 20 дона Remdesivir Jubi-R дори воситасининг ҳар бирини 900 минг сўмдан, Украинада ишлаб чиқарилган 20 қути “Цереброкурин” дори воситасинининг ҳар бир қутисини эса $410 доллардан ҳисоблаб, жами $9,9 мингга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Шунингдек, Олмазор туманида Ш.А. 130 дона Covifor (Remdesivir Injectio) дори воситасининг ҳар бир донасини 650 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 84,5 млн сўмга сотган вақтида кўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

760
0