• 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 26 июл 2021

Тошкент вилоятида сойда чўмилган аёл “самосуд” қилинди

“Қизилсой” сойида чўмилган аёлнинг яланғоч қилиниши сабаби айтилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

4557
0
Видеодан кадрлар

Тошкент вилояти Паркент туманида сойда чўмилгани айтилган аёлнинг "самосуд" қилингани акс этган видео тарқалди. Ёнида бир неча эркаклар борлиги англашилган видеода аёл киши бошқа бир аёлни зўрлик ишлатиб, уни ечинтириб ташлаган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 20 июль куни Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 37 ёшли М.М. (аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилсой” сойида чўмилаётган 34 ёшли Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган.

Кейин у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4557
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш