Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 14 яшар болани уриб кетган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканлиги рад этилди

Миллий гвардия боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ҳақида маълумот берди.

709views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Тошкент вилоятида маст ҳолдаги Matiz ҳайдовчиси 14 ёшли болани уриб юборгани ва марҳумнинг отаси бу ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини шикоят қилиб чиққани ҳақида хабар бергандик.
Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилган.  
Қайд этилишича, ҳодисадаги давлат рақами 10 Z 954 SA бўлган Matiz ҳайдовчиси Т.М. Миллий гвардия ходими эмас. У олдин Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасининг ходими бўлган ва ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ушбу ҳайдовчи Т.М. га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
709views0replies
0

Комментарии