Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида Damas ва Matiz’нинг тўқнашуви 14 ёшли боланинг ўлими билан тугади — видео

Марҳумнинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди.

479views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Қорасув–Бекобод автомобиль йўлининг 8-километрида 41 ёшли Т.М. бошқарувидаги Matiz ҳамда 43 ёшли Г.Э. бошқарувида бўлган Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган А.К.ни уриб юборган.
Натижада, А.К. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Олиб борилган суриштирувга кўра, Matiz ҳайдовчиси маст ҳолда эканлиги аниқланган. 
Ижтимоий тармоқларда марҳум А.К.нинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди.
Аммо, ҳозирча ҳайдовчининг Миллий гвардия ходими экани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-модда 2-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
479views0replies
0

Изоҳлар