Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент ИИББ ходими иштирокидаги ЙТҲдан сўнг ходим вақтинча ишдан олинди — видео

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат айни вақтда ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

1407views1replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати Тошкент вилояти ҳудудида ИИББ ходимининг хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.  
Маълум қилинишича, жорий йил 16 май куни тахминан соат 04.00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида салонида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Хуршид Ш. бўлган “Нексия-3” русумли Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили (давлат рақами 01 924 VSC) иштирок этган.
Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 
Прокуратура томонидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув давомида суд-тиббиёт экспертизаси ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. 
“Текширув якунига кўра Ш. Хуршиднинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда у ўз хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган”, – дейилади расмий изоҳда.
1407views1replies
0

Комментарии