Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда ўзида лаборатория тадқиқотлари ва вакцинация марказини бирлаштирадиган замонавий тиббий клиника очилди

Энди ўз соғлигингиз ҳақида қайғуриш immunitet ва immunolab билан бирга янада осон ва қулайроқ бўлади.

637views0replies
0

Коронавирус пандемияси аҳолига кенг турдаги тиббий хизматларни кўрсатувчи юқори технологияли клиникалар ва сифатли тиббий хизматнинг етишмаслигини кўрсатди. Вакцинациянинг юқори суръатда олиб борилиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги яна бир қанча муаммоларни юзага чиқарди - беморларга хизмат кўрсатишда етишмовчилик мавжудлиги (мосламаларни стерилизация ва бинони дезинфекция қилиш, катта навбатлар), сертификатлаштирилган вакциналар ва тажрибали ходимларнинг танқислиги.
10 июнь куни Тошкентда ўз мижозларини тақдим этилаётган хизматларнинг сифати билан қониқтираётган тиббий марказ очилди. Клиника бир вақтнинг ўзида immunitet вакцинация маркази ва immunolab таҳлил топшириш лабораториясини бирлаштиради.
Тиббиёт марказлари Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон ва Қўқонда фаолият олиб бормоқда ҳамда кунига юзлаб одамларга хизмат кўрсатмоқда.
Immunitet вакцинация маркази
Марказда етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг вакциналари билан режали эмлаш календарига мувофиқ, болалар ва катталарни эмлаш ишлари олиб борилади. Вакциналар АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Россия ва бошқа Европа давлатларида харид қилинади.
Марказдаги барча вакциналар мувофиқлилик сертификатига эга, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан маъқулланган ва республика ҳудудида ишлатишга рухсат берилган.
Immunolab лабораторияси
Лабораторияда тиббий тадқиқотларнинг кенг турлари ўтказилади: биокимёвий, гематологик, умумий клиник тадқиқотлар, ПЦР услубида диагностика ва турли экспресс-тестлар.
Булар бир қаторда, лаборатория таҳлилларнинг аниқлиги ва юқори сифатини кафолатловчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Клиникада мунтазам равишда реагентларнинг яроқлилик муддати ва тадқиқотлар сифатини назорат қилиш ишлари олиб борилади.
Клиника тақдим этилаётган хизматларнинг сифатидан ташқари, қуйидагиларни таклиф қилади:
– Ташриф буюрувчиларнинг карантин қоидаларига риоя этишларини юқори даражада назорат қилиш
– Тиббиёт маркази ҳудудида қулайлик
– Юқори малакали тиббий ходимлар
– Мутахассисларнинг уйга бориши
– Барча турдаги тиббий хизматларни хавфсиз кўрсатиш
Кейинчалик тиббиёт марказлари тармоғини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтириш режалаштирилган.
Манзиллар:
- Тошкент шаҳри: Миробод тумани, «Госпитальная» массиви, 10-уй, 1-хонадон (+998999889900)
- Наманган шаҳри: А. Раҳимов кўчаси, 13А-уй (+998993550303)
- Фарғона шаҳри: Мустақиллик кўчаси, 11А-уй (+998954029900)
- Қўқон шаҳри: А. Т. Ҳукандий кўчаси, 15Е-уй (+998954019900)
- Андижон шахри: Бобуршох кўчаси, 5-уй, (+998952029900)
Immunitet вакцинация маркази: @immunitet.uz
Immunolab лабораторияси: @immunolab.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
637views0replies
0

Комментарии