Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда Denim Lab жинси маҳсулотларининг мультибренд дўкони очилди

Мазкур мультибренд дўконда сиз сифатли кийимларни ҳамёнбоп нархларда харид қилишингиз мумкин.

343views0replies
0

2019 йилда асос солинган Bukhara Cotton Textile Denim Division компанияси ўзини фақатгина муваффақиятли текстиль кластери сифатида эмас, балки B Jeans урфдаги жинси кийимлар бренди сифатида ҳам кўрсатди.
Барча кийимлар мустақил тайёрланган хомашёдан тикилади. Компания пахта экиб, уни териб олади ва тозалайди ҳамда ишлов беради. Шундан сўнг матолар тайёрланади ва уларни бўяшда табиий индигофера бўёғидан фойдаланилади. Бўлғуси маҳсулотларнинг дизайнлари яратилганидан кейин, тажрибали ходимлар бичиш ва тикишни бошлашади.
Bukhara Cotton Textile кластерида барча жараёнлардан ўтган тайёр маҳсулотлар харидорлар учун дўкон пештахталарига юборилади.
2020 йилнинг 26 сентябрь куни Bukhara Cotton Textile ўзининг биринчи дўконини очди, орадан бир йил ўтиб эса дўконлар сони бутун республика бўйлаб ўнтага етди: еттитаси Тошкентда ва биттадан Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида. Яна учта дўкон эса Ўзбекистон ташқарисида фаолият юритмоқда: Ўш (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон) ва Олмаота (Қозоғистон).
Янги Denim Lab лойиҳаси
Ëш компания эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмасдан, одамларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга йўналтирилган янги лойиҳаларни синаб кўрмоқда. Компания мамлакат брендини халқаро бозорда оммалаштириш билан бир қаторда, ўзбекистонликлар учун ҳам қўшимча имкониятлар ҳақида ўйламоқда.
Compass савдо-кўнгилочар мажмуасида янги шаклдаги – Denim Lab дўкони очилди. Дўконни ҳақиқий завод лабораторияси дейиш мумкин, ҳозирда у ерда иккита бренд тақдим этилган: B Jeans ва Ricci.
Denim Lab BCT'нинг бошқа дўконларидан нимаси билан ажралиб туради?
Denim Lab'нинг сезиларли фарқи ҳамёнбоп нархлардадир. Юқори сифат, таниш услуб ва табиий материаллардан ишлаб чиқариш ўзгаришсиз қолади.
Мультибренд сток-марказда жинси маҳсулотларнинг нархи 99 минг сўмдан бошланади, B Jeans дўконида эса - 139 минг сўмдан.
Сиз жинси, янги ва аввалги эркаклар коллекцияларидан қизиқарли моделларни харид қилишингиз мумкин. Ассортимент фақатгина турли услуб ва бичимдаги машҳур жинсилардан эмас, балки куртка, кўйлак, юбка ва бошқа кийимлардан ҳам иборат.
Denim Lab билан бирга шопинг янада ҳамёнбоп бўлади, ўзингиз ва яқинларингиз учун сифатли маҳсулотларни излаш эса осонлашади.
B Jeans маҳсулотларини бренд сайти ёки Telegram-бот орқали онлайн тарзда буюртма қилишингиз мумкин. Тошкент бўйича етказиб бериш бепул.
Батафсил маълумотни +99871 233-71-17 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Дўконлар манзиллари:
Бухоро:
• Халқлар дўстлиги кўчаси, 7/1
Самарқанд:
• М Baraka СКМ – Мир Саид Барака кўчаси, 2
Фарғона:
• Atlas СКМ – Тарона кўчаси, 15
Реклама ҳуқуқлари асосида
343views0replies
0

Комментарии