Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда номаълум ҳайвоннинг болалари топилди

Ҳайвонлар турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

1025views0replies
0

Экология қўмитаси

24-25 май куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари Музработ туманида қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни аниқлаш мақсадида воқеа жойига чиқиб ўрганган.
Аҳоли номаълум ҳайвон 10 дан ортиқ чорва молларини бўғизлаб кетганини билдирган. Шундан сўнг фуқаролар ҳайвонни таъқиб қилиб, тунда ўлдирган.
Ҳудуд кўздан кечирилганда даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топилган.
Ҳозирда ушбу ҳайвон боласини сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда қўй-қўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон ушлаб, ўлдирилганди.
1025views0replies
0

Комментарии