Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда киракашларнинг мижоз талашиши оммавий жанжал билан тугади — видео

Таксичиларнинг жанжалига йўловчилар ҳам аралашган. Йигитларга қарши жиноий иш очилиб, қамоққа олинди. Айбдорлар қилмишлари учун узр сўради.

425views0replies
0

Видеодан кадр

6 сентябрь куни соат тахминан 11:00 ларда С. Азимов Гулистон – Янгиер йўналишида киракаш таниши А. Баратов билан мижоз талашиб, ўзаро жанжаллашади. Кейинроқ, С. Азимов автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконига борганида А. Баратовни учратиб қолади ва ўзаро гап талашиб қолишади. 
Автомобилда ҳайдовчини кутиб турган йўловчилар эса икки танишнинг жанжалига аралашишади ва оқибатда оммавий муштлашув келиб чиқади.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноий иш очилиб, айбланувчилар қамоққа олинган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Айбдорлар ўз қилмишларидан пушаймонлигини билдириб, узр сўрашди.
425views0replies
0

Комментарии