Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда террористик гуруҳнинг 6 нафар аъзоси ушланди

Улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилишда айибланганлар борлиги аниқланган.

1454views0replies
0

Cамарқанд вилояти Ургут туманида "Ҳизб ут-Таҳрир" террористик ташкилотининг 6 нафар аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат "Ҳизб ут-Таҳрир" террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилган. 
Қайд этилишича, улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланган. 
Маълумотга кўра, ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда бир нечта шахсларнинг яшаш манзилларидан "Ҳизб ут-Таҳрир" террористик гуруҳининг экстремистик мазмундаги материаллар топилгани, шунингдек, Сирдарёда 20 кишилик экстремистик гуруҳ ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
1454views0replies
0

Комментарии