Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда “Хизб ут-Тахрир” гуруҳи қўлга олинди

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар топилган.

1043views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.  
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.
1043views0replies
0

Изоҳлар