Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 1 гектар ерни $200 мингга пулламоқчи бўлганлар ушланди

Улар иссиқхона қуриш учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлишган.

560views0replies
0

ИИВ Матбуот хизмати

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 33 ёшли тадбиркор Р.Ш., қариндоши 67 ёшли. Ғ.Н. билан ўзаро тил бириктириб, А.Ш.га туманнинг Дўстлик массивидаги Кимёгарлар маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига улар А.Ш.дан $200 минг талаб қилишган.
Р.Ш. ва Ғ.Н.лар А.Ш.дан келишилган пулнинг $190 мингини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
560views0replies
0

Комментарии