Поиск
RUUZ

Общество

Қибрайнинг қайси ҳудудлари пойтахт таркибига кириши маълум қилинди — рўйхат

Қибрай туманининг 20 та маҳалласи Тошкент шаҳар ҳудудига қўшилади.

4347views0replies
0

Иллюстрация

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 20 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4 402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов. 
Жумладан:
–   Қибрай туманидаги Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2 107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;
–  Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2 294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.
Белгиланишича, Қибрай тумани округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туман кенгашлари таркибига ўтган ҳисобланади.
4347views0replies
0

Комментарии