Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда 3 та мактабнинг ўқувчи қизлари ўзаро муштлашишди — видео

Аввалдан бўлган келишмовчилик якунда муштлашиш билан тугади. ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

667views0replies
0

видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Чироқчи тумани 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактабларининг 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари орасида олдиндан келишмовчилик бўлганлиги сабабли, улар 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига боришган.
Ўқувчилар шу ерда ўзаро гаплашиш вақтида жанжаллашиб кетишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ИИО, ХТБ ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.
Хабар берилишича, барча жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик — БҲМнинг 1 бараваридан беш бараваригача: 270 мингдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
667views0replies
0

Комментарии