Поиск
RUUZ

Экономика

“Пойтахт банк”даги давлат улуши сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети очиқ ариза топшириш асосида сотилаётганини маълум қилди.

646views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жаҳонда консалтинг хизматлари кўрсатувчи таниқли компания Deloitte “Пойтахт банк” АЖни хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида танлаб олинган.
Ушбу банк президентнинг “2017 - 2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон уй-жойларни қуриш кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 13 мартдаги ПФ-2824-сон Фармони билан акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган.
Марказий банк томонидан 2018 йил 29 декабрида берилган 84-сонли банк лицензиясига асосан, тижорат банк операцияларини, қимматли қоғозлар, халқаро валюта операцияларини амалга ошириш, ссуда ва кафилликлар бериш, омонатлар қабул қилиш ва кредит бериш, Ўзбекистон ҳудудида тўловларни амалга ошириш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш банкнинг асосий фаолияти турлари ҳисобланади.
Сотув шартлари ҳақида батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.  
646views0replies
0

Комментарии