Поиск
RUUZ

Криминал

Olx.uz орқали фуқароларни 80 млн сўмга “ухлатган” фирибгар ушланди

У Тошкент марказидаги хонадонни ижарага беришини айтиб, 100 дан ортиқ фуқарони алдаб, пулини олган.

1936views0replies
0

ИИВ

ИИВ Киберхавфсизлик маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, 1 июнь куни olx.uz эълонлар сервиси орқали фуқароларни чув тушириб юрган А.А. қўлга олинди.
Фирибгар olx.uz орқали Тошкент марказида жойлашган барча қулайликларга эга хонадонни арзон нархда ижарага бериши ҳақида эълон жойлаштиради. 
Мурожаат қилганларга ўзини ҳарбий хизматчи деб таништириб, бошқа вилоятда эканлигини ва хизмат сафаридан 2-3 кунда пойтахтга қайтгач, ижарага олувчига хонадонни кўрсатишини, аммо бошқа одамга ижарага бермаслик учун олдиндан пластик картасига пул ўтказиб бериши кераклигини айтади. 
Шу тариқа, фирибгар 100 дан ортиқ фуқароларнинг ҳар биридан 200 минг сўмдан 2 млн сўмгача, бир йил давомида 80 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган.
Ҳозирда А.А.га нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилган, унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича суриштирув ва тергов олиб борилмоқда.
1936views0replies
0

Комментарии