Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

Ошхона сифатида фойдаланилган уй ертўласида мўри ёки ҳаво алмаштиргич мосламаси бўлмаган.

365views0replies
0

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тўрақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 23 июнь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Соҳилобод маҳалласи "Ниёзбоев" кўчасидаги хонадонда ёнғин содир бўлди.
Аниқланишича, ёнғин оқибатида 2009 йилда туғилган  A.M воқеа жойида вафот этди. Шунингдек, яшаш уйининг анчагина қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланди. 
Дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, хонадон эгалари суюлтирилган баллонли газдан фойдаланиш қоидаларига умуман риоя этмаган. Уй ертўласидан ошхона сифатида фойдаланилган бўлиб, у ерда мўри ёки ҳаво алмаштиргич мосламаси бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Навоийда оҳак цехида кучли ёнғин чиқиши натижасида бир ишчи вафот этгани, шунингдек, бир нафар ФВВ ходими жабрланганни ҳақида хабар бергшан эдик.
365views0replies
0

Комментарии