Поиск
RUUZ

Политика

"Миллий тикланиш" партияси ўқитувчиларни 50 ёшдан нафақага чиқаришни таклиф қилди

Ҳуқуқшунос олимлар устозларнинг эрта нафақага чиқиш имкониятини ўрганиб чиқишди.

168views0replies
0

davxizmat.uz

Таълим ва илм-фан: партиялар нима таклиф этишмоқда мақоласи муаллифлари А.Расулов ва  Ш.Хўжаев ўқитувчиларнинг 50 ёшгача нафақага чиқиш имкониятларини кўриб чиқиб, эрта пенсияга чиқиш ўқитувчиларнинг моддий аҳволини сезиларли равишда оғирлашишига олиб келиши мумкин деган хулосага келишди.
Шунингдек, уларнинг таъкидича, ўзбек халқида асрлар давомида тарихан шаклланган, авлодлар узвийлигини таъминлашга қаратилган "Устоз-шогирд" тизими йўқ бўлиши хавфи мавжуд. Мазкур масалани ҳал этишда ҳар томонлама таҳлил қилиш ва Ўзбекистонда бугун ўртача умр давомийлиги 74,6 ёш эканлигини ҳисобга олиш керак. 
Олимларнинг фикрича, кўплаб мамлакатлар (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Хитой, Япония)да пенсия ёшини қарийб 70 ёшгача ошириш тенденциясини кузатиш мумкин. Мазкур ташаббусни Россияда жорий йил август ойида Россия Федерациясининг коммунистик партияси томонидан илгари сурилган таклифга ўхшатиш мумкин, бу таклифлар айрим экспертлар томонидан сайловдан олдинги популизм сифатида баҳоланган. 
Мақоланинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқинг
168views0replies
0

Комментарии