• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 мая 2021

ИИБ “5 киши томонидан зўрланган ҳомиладор келинчак” бўйича жиноий ишни ёпмоқда

Андижонлик келин асл ҳақиқатни маълум қилди. У ва бошқалар туҳмат қилганликлари учун тергов қилинмоқда.

29 мая 2021
8487
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Андижонда 5 эркак ҳомиладор келинчакни зўрлагани ҳолати бўйича жиноий иш очилгани ҳақида хабар бергандик.  

ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, суд тиббий экспертизасининг хулосасида жабрланувчи О.О.нинг баданида зўрлик аломатлари билан боғлиқ тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек, криминалистик текшириш экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг кийимларида гумондорларнинг кийимларига тегишли толалар мавжуд эмаслиги аниқланган.     

Жабрланувчи яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, айрим шахслар (қонунчиликка асосан шахс ҳақидаги маълумотлар сир сақланади) моддий манфаатдор бўлиш эвазига уни зўрлаб номусига текканлиги ҳақида ариза ва кўрсатма беришга мажбур қилганлигини, агарда ушбу кўрсатмани бермаса турмуш ўртоғи билан бирга яшаттирмасдан, ажратиб юборишларини айтганлиги сабабли иложсизликдан ёлғон кўрсатма берган.

Ўтказилган терговда аниқланишича, жабрланувчи айтган 5 гумондор воқеа содир бўлган куни дала шийпонида умуман бўлмаган.

Тўпланган далилларга асосан жиноят ишининг гумондорларга тегишли қисмини ЖПКнинг 83-моддаси билан тугатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда фуқаро О.О. ва бошқаларнинг туҳмат қилганликлари ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29 мая 2021
8487
0