Поиск
RUUZ

Происшествия

Фуқаролар Россиядагиларнинг хотинлари билан юрганини айтган йигитни "самосуд" қилмоқчи бўлди — видео

Самарқандда 32 ёшли эркак айтган гаплари учун барчадан узр сўради.

2641views0replies
0

Telegram

21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 32 ёшли Шарипов Шамшир Telegram мессенжеридаги гуруҳда “Россияда юрганларнинг хотини билан бўлганман” дея қолдирган видеомурожаати жанжалга сабаб бўлди, дея хабар берди ИИВ Ахборот хизмати.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан англашилишича, кўплаб фуқаролар Шарипов Шамшир ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг уйига боришган. Топа олишмагач, ҳокимият биноси олдида йиғилган. Тўполон қилганларга қарши махсус кучлар жалб қилинган.
Шарипов Шамшир видеомурожаат йўллаб, бу гапларни мастлигида айтганини маълум қилди ва барчадан узр сўради.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.
2641views0replies
0

Комментарии