Поиск
RUUZ

Экономика

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 11 млн евро грант ажратди

Ушбу грант маблағлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш учун берилди.

843views0replies
0

fb.com/eudeluzb

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун давлат бюджетига 142 трлн сўм (11 млн евро) ажратди
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг 1-чорагидан бери учинчи маблағ ўтказмаси ҳисобланади. Оқибатда ЕИнинг бюджетга ажратилган грант кўмагининг умумий миқдори 414 трлн сўмни (32 млн евро) ташкил қилмоқда.
“Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик каби соҳаларда бандликни таъминлаш имконияти юқори. Бу нафақат муносиб иш ўринлари яратиш ва хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг пул топиши учун барқарор имкониятларни пайдо қилиш жиҳатидан, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда масъулиятни ҳис этадиган озиқ-овқат тизимини вужудга келтириш жиҳатидан ҳам муҳимдир. ЕИ олдингидек ҳукуматнинг иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда яшил ва барқарор қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга интилмоқда”, - дейди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан хоним.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрида Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашиш доирасида 2 млн евро ажратганди.
843views0replies
0

Комментарии