Излаш
RUUZ

Жамият

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашиш доирасида 2 миллион евро ажратди

ЖССТ ва Европа Иттифоқи COVID-19 даврида Ўзбекистондаги тиббий ходимларга ёрдам кўрсатмоқда.

1164views0replies
0

ССВ

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда COVID-19 га самарали, тез ва мувофиқлаштирилган жавоб қайтариш чораларига бағишланган лойиҳага 2 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.  
Хабарга кўра, ушбу амалга оширилажак лойиҳа, энг аввало, тиббиёт муассасаларининг тиббий ва биринчи бўғин ходимларига шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилишга алоҳида урғу беради.
ЖССТ ваколатхонасининг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд деярли барча шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) COVID-19 га чалинган беморларни ва улар билан алоқа қилганларни аниқлаш, саралаш, текшириш, яккалаш ва даволаш учун ишлатилади. Бу ҳол COVID-19 гумон қилинган ёки тасдиқланган ҳолатлардан ташқари бошқа беморларга, масалан, туғруқхона, сил ва ОИТВ клиникалари, стоматология, поликлиника ва шу кабиларда хизмат кўрсатаётган тиббий ходимларнинг катта қисмини ҳимоясиз қолдирмоқда. 
«Шундай экан, ЖССТ тавсия қилган ШҲВни нафақат COVID-19 га чалинган беморлар билан ишлаётган тиббий ходимлар учун, балки бошқа соғлиқни сақлаш хизмат ва муассасаларидаги тиббий ходимлар учун ҳам харид қилиш COVID-19 тарқалишини камайтиришда муҳим аҳамият касб этади», дейилади хабарда. 
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Юсси Нарвининг айтишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистонга пандемияга жавоб чоралари доирасида Европа ҳамжамития ажратган 36 миллион евро ёрдамининг асосий қисмини ўзида мужассам этади. 
– Етарли даражада харид қилинган сифатли шахсий ҳимоя воситалари мамлакатдаги барча тиббий ходимларга етказиш учун етарлича бўлиб, бу тиббий ходимлар орасида касаллик тарқалиши туфайли яна йўқотишлар рўй беришининг олдини олишга ва аҳоли орасида COVID-19 ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади, - деди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианне Куппенс.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг яқиндан ҳамкорлиги натижасида лойиҳа кейинги 2 йилга мамлакатдаги барча тиббий ходимлар учун етарли миқдорда ва юқори сифатли ШҲВ сотиб олиш орқали инфекциялар профилактикаси ва инфекцион назорат чораларини мустаҳкамлайди.
1164views0replies
0

Изоҳлар