• 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тиббиёт 11 июн 2021

Эмлаш жараёнидаги зарурий воситаларга қарийб 7 млрд сўм сарфлангани айтилди

Ушбу пуллар аҳолини COVID-19'га қарши эмлаш жараёнида фойдаланиладиган воситалар учун ажратилган.

868
0
ССВ

Бугун АОКАда ўтказилган коронавирусга қарши курашиш ва аҳолини эмлашга бағишланган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновнинг таъкидлашича, республикада эмлаш тадбирларини марказлаштирилган ҳолда барча туманлардаги эмлаш пунктларига коронавирусга қарши эмлаш жараёнида фойдаланиладиган зарурий сарфловчи воситаларни етказиб бериш мақасадида ушбу воситаларнинг ҳисоб-китоби юритилган.

“Ушбу сарфловчи воситалар – оддий қилиб айтганда, шприц, спирт ҳаттоки пахта ёки хавфсиз эмлаш қутиси, яъни эмлаш жараёни тугаганидан сўнг, ушбу жараёнда ишлатилган воситалар ташланадиган қутиларгача марказлашган ҳолда барча эмлаш пунктларига етказиб берилган. Ушбу мақсадда ҳисоб-китобга кўра, 6 млрд 782 млн 300 минг сўмдан ортиқ маблағ ажратилган ва ушбу воситалар сотиб олинган” - дейди Ботир Қурбонов.

868
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш