• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 26 июня 2021

Деҳли ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Авиақатновларни Ҳиндистон авиакомпанияси амалга оширади.

3060
0
Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати

Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 11-К сонли рухсатнома берилди.

Ушбу рухсатномага мувофиқ Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга  Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Uzbekistan Airways АЖ Тошкент-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

3060
0