Поиск
RUUZ

Криминал

Бухородаги чўл ҳудудида аёлни фоҳишалик қилишга ундаган қўшмачи ушланди

У аёлни икки эркак билан "ётишига" шарт-шароит яратиб берган.

3604views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қўшмачи фош этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Ғиждувон туманининг “Оқработ” маҳалласида яшовчи 40 ёшли аёл А.А. исмли қизни “Барака” маҳалласига қарашли чўл массивига олиб бориб, икки нафар эркак билан жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб берган.
Шундан сўнг, қўшмачи аёл бунинг эвазига мижозлардан 100 минг сўм пулларни олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖК.нинг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3604views0replies
0

Комментарии