• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 июля 2021

Бухорода 6 сотих ерни $30 мингга пулламоқчи бўлган архитектор ушланди

У ерни фуқарога аукцион орқали олиб беришни ваъда қилган.

824
0
Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги “Шаҳнозабону” тўйхонаси олдида “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Бухоро филиали архитектори — 1994 йилда туғилган Э.Н. 1991 йилда туғилган Р.С. билан олдиндан тил бириктириб, бошқа фуқарога ваколатли танишларига пора бериб, Бухоро тумани “Б.Нақшбанд” маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун 6 сотих ер майдонини “Е-Аукцион” электрон онлайн савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига Э.Н. ва Р.С. фуқародан $30 минг сўраган. Улар сўралган пулнинг $10 мингини олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. ва Р.С.га нисбатан ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик)  4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

824
0