Поиск
RUUZ

Общество

АҚШга кириш учун COVID-19'дан тўлиқ эмланган бўлиш керак — элчихона

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатга кириш тартиби ҳақида маълумот берди.

186views0replies
0

AFP

Жорий йилнинг 8 ноябрь санасидан бошлаб АҚШга борадиган хорижликлар COVID-19'га қарши тўлиқ эмланганликлари ҳақидаги  сертификатни тақдим этишлари керак. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг сайтида АҚШга кириш учун FDA томонидан тасдиқланган ёки рухсат берилган ва ЖССТнинг фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатидаги вакциналар қабул қилиниши тушунтирилган.
ЖССТнинг фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатига киритилган вакциналар билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Мазкур тартиблар тўғрисидаги батафсил маълумотни travel.state.gov манзили орқали билиб олишингиз мумкин.
Аввалроқ, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча турдаги визаларни бериш хизматини қайта тиклагани ҳақида хабар берган эдик.
186views0replies
0

Комментарии