Излаш
RUUZ

Туризм

АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни бериш хизматини қайта тиклади

Аризалар чекланган миқдорда ва дастлаб Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлариники қабул қилинади.

595views0replies
0

Иллюстрация

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклади.
Айни пайтда илк навбтатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентларининг аризалари қабул қилинади. Айрим норезидент-аризачилардан ташқари Ўзбекистонда меҳмон виза билан бўлиб турган шахслар виза олиш учун ариза топшира олмайдилар.
Тезкор суҳбат учун кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради:
• F-1, F-2, M-1, M-2 (талабалар);
• J-1, J-2 (алмашув дастурлари);
• C1/D (транзит ва экипаж аъзолари);
• E (шартнома бўйича инвестор);
• H1B/H4 (махсус соҳа ишчилари);
• I (матбуот ва журналистлар учун);
• L1/L2 (компаниялараро кўчиш);
• О (ноёб ютуқ ёки қобилятга эга шахслар);
• P (спортчилар, рассомлар ва киночилар);
• норезидентлар: E, H1B, L, O ва P.
Шунингдек, у B1/B2 бизнес ва сайёҳлик визаси учун аризаларни қабул қилишни давом эттирилади.
АҚШ элчихонаси 1 октябрдан бошлаб Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг (CDC) янги сиёсатига мувофиқ иммиграцион визалар ва К-визаларини олувчилар учун COVID-19’га қарши тўлиқ эмланишлари зарурлигини эслатди. Барча мурожаатчилар тиббий кўрикдан олдин эмланишлари зарур.
Фавқулодда вазият туфайли саёҳат қилиш зарурати туғилса, [email protected] электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.
595views0replies
0

Изоҳлар