Поиск
RUUZ

Коронавирус

АҚШдан Ўзбекистонга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинди — фото

COVAX дастури доирасида ажратилган 3 млн 60 доза Moderna вакцинаси Ўзбекистонга етиб келди.

493views0replies
0

АҚШ элчихонаси

Аввалроқ, АҚШ Ўзбекистонга 3 млн доза Moderna вакцинасини етказиб бериши ҳақида хабар берган эдик.
ССВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 30 июль куни АҚШнинг Алабама штатидан Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 млн 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди.
Вакцина АҚШ томонидан бепул ЖССТнинг COVAX дастури доирасида ажратилган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг жами вакцина захираси 12 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 370 минг дозаси "Спутник V";
— 710 минг дозаси AstraZeneca;
— 8,5 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 3 млн 60 дозаси Moderna вакцинасидир.
493views0replies
0

Комментарии