Поиск
RUUZ

Реклама

Ўз бизнесингизни бошлаш осон: Stroymart тижорий кўчмас мулкка ҳамёнбоп нархларни таклиф қилмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик савдо маркази Stroymart бор-йўғи 78 млн сўм эвазига тижорий кўчмас мулк эгаси бўлишни таклиф қилмоқда.

1072views0replies
0

Харид қилишга улгуринг, дўконлар сони чекланган! Stroymart - бу 7 қаватдан иборат бўлган ҳамда сиз ва сизнинг харидорларингиз учун барча керакли қулайликлар билан жиҳозланган Ўзбекистондаги энг йирик савдо марказларидан бири. Марказнинг умумий савдо майдони 200 000 квадрат метрни ташкил қилади.
Савдо мажмуасининг харитаси
Цоколь ва биринчи қаватда озиқ-овқат маҳсулотларнинг кенг ассортиментига эга дўконлар жойлашади ва улар орасида харидорлар улгуржи ва чакана савдо юритиш имкониятига эга бўладилар.
Иккинчи қаватда йирик қурилиш моллари бозори бўлади.
Учинчи қаватда эса эркаклар, аёллар ва болалар учун ўрта ва олий даражадаги дунё брендларининг кийим дўконлари ҳамда парфюмерия, косметика ва маиший кимё маҳсулотлари ўрин олади.
Тўртинчи қаватда маиший ва электрон техника ва уларга хизмат кўрсатувчи шохобчалар ҳамда авто эҳтиёт қисмлари дўконлари жойлашади.
Бешинчи қават канцтовар, трикотаж, болалар ўйинчоқлари, чинни буюмлар ва бошқа турли хил дўконларни ўз ичига олади.
Савдо марказининг охирги қаватида меҳмонларга бутун дунё таомларини татиб кўриш имконини берадиган фуд-корт бўлади. Шу ернинг ўзида болалар ва катталар учун кўнгил очар павильонлар, оналар ва уларнинг жажжи боллари учун энг сара маҳсулотларни топишингиз мумкин.
Ташриф буюрувчилар учун қулайликлар
Савдо мажмуасининг ҳудудида 5000 ўринга мўлжалланган 34000 м2 эга кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. Шаҳарга панорама кўриниш очиладиган автотураргоҳ томида эса бир нечта футбол майдонлари бунёд этилади. Бино яқинида 10000 кишини ўзига сиғдира оладиган 16 турдаги аттракционларга эга боғ жойлашади.
Харидорларга совғалар
Stroy Mart савдо марказида ўз бизнеси учун жой харид қилмоқчи бўлган барча хоҳловчилар учун совғалар тайёрлаб қўйган: олти ой ичида жой сотиб олган харидорга олтин рақам берилади. Ушбу муддат тугаганида, тасодифий рақамлар генератори ёрдами билан беш нафар ғолиб аниқланади, уларнинг бир нафарига Nexia-3 автомобили ва қолганларига Damas автомобили берилади.
Марказнинг энг асосий фарқларидан бири шундаки, бу ерда ташриф буюрувчилар барча керакли нарсаларни битта ташрифда олиб кетишлари мумкин.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, катта ҳалқа йўли, Абу Али Ибн Сино-2 квартали, Белтепа кўчаси.
Сайт: stroy-mart.uz
Instagram: @stroymart.uz
Телефон рақамлари: (93) 840-88-88(93) 035-88-88 
Иш вақти: 9:00дан 21:00га қадар
Реклама ҳуқуқлари асосида
1072views0replies
0

Комментарии