Поиск
RUUZ

Общество

UzAuto Motors иши бўйича депутатлик сўровига навбатдаги жавоб келди. У махфий ҳужжат сифатида юборилган

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатларининг сўровига жавобан келган Давлат бохона қўмитасининг хати депутатларга тақдим қилинмаган.

731views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Давлат божхона қўмитаси раиси ҳамда Молия вазирига UzAuto Motors АЖ ва «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ учун автомашиналарни импорт қилишда импорт божи ва утилизация йиғимидан озод қилиш борасида Ҳукумат қарори ёки имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилганлиги борасида батафсил маълумот бериш ҳамда мамлакат автомобил бозоридаги рақобат муҳитини яхшилаш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида автомобиллар учун импорт божларини камайтириш масаласи бўйича ўз нуқтаи-назарини баён этишни сўраб депутатлик сўрови юборгани ҳақида хабар қилинган эди.  
Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, кеча, 5 ноябрь куни мазкур сўровга Давлат Божхона қўмитасидан жавоб келгани ҳақида хабар берилган, аммо жавобни депутатлар қўлига беришмаган. 
«Чунки жавоб махфий ҳужжат сифатида юборилибди... 
Тасаввур қилаяпсизми: жамиятни, жамоатчиликни қизиқтираётган, давлат ва жамият хавфсизлигига боғлиқ бўлмаган масалада бизнинг очиқ юбораётган сўровларимизга жавоблар махфий, қўмита раисининг нуқтаи назари ҳам махфий ва биз ундан фойдалана олмаймиз. Кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан.
Бошқалардан фарқли ўлароқ депутат фаолияти очиқ бўлиб, жамоатчиликни қизиқтирган масалалар юзасидан ошкора мулоқотлар олиб боришни бурчимиз, деб билганимиз сабабли келгусида бизни қандайдир «қўрқинчли сир»ларни ошкор этиб, йўқ обрўсини туширишда айбламасликларини ҳохладик. Шундоғам пайт пойлаб туришибди. 
Шу нуқтаи назардан қўлимизга олиш мумкин бўлмаса-да фақат танишиб, кейин жим юрилиши керак бўлган махфий жавоб билан танишишдан бош тордик.
Шу боис, бу сўровга жавоб олмадик, деб ҳисобласак ҳам бўлаверади. 
Шубҳалар тасдиғини топиб бораяпти...
Катта эҳтимол билан Молия вазири ҳам жавобда шундай «приём» қўлласа керак. Кутамиз, лекин қайтиш йўқ.
Ҳозирча эса яшасин очиқлик, «яшасин» UzAuto Motors монополияси!» деб ёзади Кушербаев.  
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors иши бўйича Бош прокуратурага юборилган депутатлик сўровига ҳам жавоб олинган эди.
731views0replies
0

Комментарии