Поиск
RUUZ

Назначения

Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди

Мурат Камалов Жўқарғи Кенгеси раиси лавозимига сайланганидан сўнг ўзгаришларни ҳокимлардан бошлади.

233views0replies
0

Мурат Камалов 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси раиси лавозимига сайланганидан бир ой ўтиб, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ҳамда Қораўзак ва Чимбой туманларига янги ҳокимларни тайинлади.  
Унга кўра, Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У. Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.
Қораўзак туманига Утамбетов Узақберген ҳоким этиб тайинланди. 
У. Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. 
У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
233views0replies
0

Комментарии