• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 ноября 2020

Маданият вазирлиги Нодир Девон Беги мажмуасининг тарихий эшигига зарар етмаганини билдирди

Айни пайтда эшикни таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

798
0
Facebook

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Нодир Девон Беги мажмуасининг тарихий эшиги ҳолати кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Маданият вазирлиги бу бўйича маълумот берди.  

Маълум қилинишича, “Нодир Девон Беги мажмуаси” моддий-маданий мерос объектида “Меъмор Сайқал” МЧЖ томонидан 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастур доирасида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнда мажмуанинг орқа томонидаги тарихий аҳамиятга эга эшик таъмирталаб ҳолга келиб қолгани сабабли тузатиш учун ечиб олинган. 

Тарихий эшикка шикаст етказилмаган, фақат таъмирга муҳтож қисмларига малакали мутахассислар томонидан ишлов бериляпти. Эшик 10 ноябрга қадар ўз жойига ўрнатилади.

798
0