Поиск
RUUZ

Криминал

16 ёшли йигит севган қизига СМС юборган мактабдошини пичоқлади

Унга нисбатан айни пайтда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

803views0replies
0

Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, вояга етмаган 16 ёшли Хамидулло Р. жорий йилнинг 07 ноябрь куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар “Сохил” МФЙ ҳудудида мактабдоши, вояга етмаган 17 ёшли Ғиёсиддин Н. билан жанжаллашиб қолади.   
Хамидулло “Нега мени яхши кўрган қизимга СМС жўнатдинг” деб, ўзаро жанжаллашиб, Ғиёсиддиннинг қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказади.
Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов-тезкор гуруҳи, жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларига ўхшаш доғларни аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат бўйичяа фуқаро Хамидулло Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ Ғиёсиддин жорий йилнинг 09 ноябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган. 
Ҳозирда Хамидулло Р.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
803views0replies
0

Комментарии