Поиск
RUUZ

Общество

Ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади

ОТМларда ўқиш 16 ноябрь – душанбадан анъанавий таълим шаклида бошланади. Пандемия шароитида ўқишни ташкиллаштиришда қандай тартиблар ишлаб чиқилади?

610views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга оид ахборотини эълон қилди.
Қайд этилишча, вазирлик томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилган.
«Талабалар ва уларнинг ота-оналари билдирган таклифларни инобатга олган ҳолда ҳар бир олий таълим муассасасининг, таълим йўналишининг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда ўқув жараёнини босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилинди», дейилади вазирлик ахборотида.
Шунингдек, таълимнинг анъанавий шаклда ташкил этилиши, албатта, олий таълим муассасаси жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шу боис ҳам, авваламбор талабаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида:
– ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади;
– аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади;
– курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади;
– талабалар турар жойлари фаолияти санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий жавоб берадиган нормаларда ташкил этилиб, жиҳозланган ҳолатда талабаларнинг яшашларига босқичма-босқич рухсат берилади;
– олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида Тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
– талабалар саломатлиги назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади.
610views0replies
0

Комментарии