• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 ноября 2020

Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди — фото

Қирғизистон кўрсатилган ёрдам учун қардош ўзбек халқига чуқур миннатдорлик билдирган.

680
0
gov.kg

15 ноябрь куни Ўзбекистон махсус самолётда коронавирусга қарши курашишдаги саъйи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Инсонпарварлик ёрдами таркибида 100 мингта бир марталик қўлқоп, 10 минг дона бир марталик ҳимоя комбинезонлари, 2000 дона ҳимоя кўзойнаклари, 100 минг дона тиббий ниқоб, 10 минг дона вирусни аниқловчи қурилма ва бошқа тиббий анжомлар, дори-дармон ўрин олган.

Қайд этилишича, тез орада Ўзбекистон темир йўллари орқали 400 та махсус шифохона контейнери ва 3 минг тонна буғдой келтирилади.

Қирғизистон томони кўрсатилган ёрдам учун қардош ўзбек халқига чуқур миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Ўзбекистон Қирғизистонга коронавирусни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 8 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборганди.

Август ойида эса Ўзбекистон Қирғизистонга $560 минглик инсонпарварлик ёрдами ажратганди.

680
0