Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон Қирғизистонга 8 тонналик гуманитар ёрдам юборди

Қирғизистонга коронавирусни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 8 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборилди.

1001views0replies
0

Қирғизистон Ҳукумати

Қирғизистон Ўзбекистондан навбатдаги гуманитар ёрдамни қабул қилиб олди. Бу ҳақда мамлакат Ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.
Қўшни Қирғизистонга коронавирусни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 комплект кислороднинг мобил концентратори ва 100 дона ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати бор.
Оғирлиги 8 тонна бўлган гуманитар ёрдам санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя қилинган ҳолда самолётда олиб келинган.
Қирғиз Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик изҳор қилади ва қардош ўзбек халқига қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдиради, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бундан аввал Қирғизистонга таркибида тиббиёт каравотлари, электрон пирометрлари, ҳимоя комбинезонлари, тиббиёт қўлқоплари, тиббиёт ниқоблари бўлган гуманитар ёрдам юборган эди.
1001views0replies
0

Изоҳлар