• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 16 ноября 2020

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг -15 даражагача пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1032
0
Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, 18-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

18-19 ноябрь кунлари республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.

18 ноябрь куни Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди.

18-19 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрь кунлари барча жойларда ҳарорат кечалари -8...-13, шимолда -10...-15 , кундузи эса – 0...-5 даражагача пасайиши мумкин.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

1032
0