Поиск
RUUZ

Экономика

9 ойда Ўзбекистонга хориждан 18 150 та енгил автомобиль импорт қилинди

Январь-сентябрь ойларида электромобиль импорти 7 бараварга ошган бўлса, автомобилнинг импорти ўтган йилга қараганда 2331 тага камайган.

116views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатлардан қиймати 390,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 18 150 та енгил автомобиль импорт қилинди. 
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган. 9 ойда мамлакатга 558 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга Хитой – 4 981, Корея – 4 644, Россия – 3 386, Қозоғистон – 2 789 та Польша – 997, АҚШ – 427, Литва – 427, Таиланд – 250, Германия – 93, Япония – 72, Туркия – 25 давлатларидан автомобиллар импорт қилинган.
116views0replies
0

Комментарии