Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди.
Эркаклар (65,4%) улуши аёлларникидан (52,4 %) кўпроқни ташкил қилган.
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қилинганда, шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар (60,6%) қишлоқда яшовчилардан (57,2%) бироз кўпроқни кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан келаси йилдан аҳолининг соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилади.
Қолаверса, энди амалдорлар ҳам соғлиғини назорат қилиб боришлари шарт ҳисобланади.