Излаш
RUUZ

Жамият

Президент фармони: 1 январдан биринчи раҳбарлар семизлик даражаси ва вазнини назорат қилади

Президент «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

1840views0replies
0

UzNews.uz

Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг иш ҳақига 20 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилади.   
Иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши таъминланади.
Ҳар шанба куни соат 14:00 дан сўнг ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
Биринчи раҳбарлар “Шахсий намуна” тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларининг яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Энди давлат органлари ва ташкилотларининг касаба уюшмалари ва иш берувчилари ўртасидаги жамоа шартномаларида иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари, технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаш жорий этилади.
1840views0replies
0

Изоҳлар