Монополияга қарши курашиш қўмитаси 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судининг UzAuto Motors иши бўйича ҳал қилув қарори устидан аппеляция шикоятини киритди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берган.
Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилганди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи UzAuto Motors АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланганди.
Ноябрь ойи бошида Олий суд иш автокомпания фойдасига ҳал бўлганидан сўнг томонлардан апелляция шикояти ёки протест киритилмаганини маълум қилганди.