Излаш
RUUZ

Жамият

"Антимонопол" қўмита UzAuto Motors’га судда ютқазди

Суд UzAuto Motors'нинг шикоят аризасини қаноатлантирди.

1008views0replies
0

МҚКҚ, UzAuto Motors логотипи

Бугун, 30 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди.  
Бугунги жараён очиқ суд мажлисида давом эттирилган.
Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи UzAuto Motors АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
1008views0replies
0

Изоҳлар