Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш қамрови кенгаймоқда. Бу борада “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га ўзгартириш киритишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур Низомнинг 5-бандига Жамғарманинг маблағларидан фойдаланишга оид бандлар қўшилмоқда.
Жумладан,
– Қўмита марказий аппаратининг фаолияти учун жорий харажатлар шу жумладан, байрам (Янги йил, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, касб байрами) тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ва совғаларни қоплашга;
– Қўмита ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз бериш;
– Қўмита ходимларининг хизмат сафари харажатлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
– олий таълим муассасаларининг ўрмончилик соҳасидаги йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пулларини кейинчалик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаш.