Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда хотинини калтаклаган эркакка суд ҳукми ўқилди

Рафиқасини аёвсиз таҳқирлаган эркак иши бўйича суд якунланди. 

1078views0replies
0

ЎзА

2020 йилнинг 20 август куни М.нинг турмуш ўртоғи Ш. ўзи яшаётган хонадонида сабабсиз, турли баҳоналар билан уни аёвсиз уриб, тан жароҳати етказгани акс эттирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Бунинг ортидан Сенат ушбу ҳолатни назоратга олгани ва тегишли идораларга вазият қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берганини маълум қилганди.
Судланувчи Каримов Ш. узил кесил 6 йил озодликдан маҳрум қилинди, дея хабар бермоқда суд мажлисида кузатувчи сифатида қатнашган Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази Самарқанд вилоят бўлими.  
Судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) моддалари билан айбдор деб топилиб, узил кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони махсус колонияларда ўташи белгиланди.
1078views0replies
0

Комментарии